«Манчестер Юнайтед» «Рома» яримҳимоячиси Ману Конени трансфер қилиш учун Италия клубига 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Tuttosport нашрининг хабар беришича, «қизил иблислар» «Аталанта» футболчиси Эдерсон трансфери амалга ошмай қолганидан сўнг энди 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни асосий мақсад қилган.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари «Рома» франциялик футболчини 50 миллион фунт стерлинг (58,5 миллион евро) эвазига сотишга тайёр экани ҳақида хабар берганди.
Ўтган мавсумда Коне барча мусобақаларда жами 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг қиймати 50 миллион еврога тенг.
Яримҳимоячи фаолияти давомида «Тулуза» ва «Боруссия М»да ҳам ўйнаган.
«МЮ» Коне учун «Рома»га 60 млн евро таклиф қилишга тайёр
Футбол
17 июл, 04:00
АПЛ клуби франциялик яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.
Foto: Getty Images