Live
9
Ўзбек

Почеттино: «Келаси ҳафтада келажагим борасида якуний қарорга келамиз»

Футбол
18 июл, 07:10
АҚШ футбол федерацияси мураббийга янги шартнома таклиф қилган.
Почеттино: «Келаси ҳафтада келажагим борасида якуний қарорга келамиз»
Фото: Getty Images

АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино яқин кунларда ўз келажаги борасида қарор қабул қилишини маълум қилди.

«Биз вазиятни баҳолаяпмиз ва кейин нима бўлишини кузатяпмиз. АҚШ федерацияси менга фаолиятимни давом эттириш бўйича таклиф билан чиқди. Келаси ҳафта якуний қарорни қабул қиламиз», — деди Почеттино Cadena Cope нашрига берган интервюсида.

Шу ўринда мамлакат футбол федерацияси ҳам мураббий билан боғлиқ вазият борасида фикр билдирди.

«Ҳозир биз узоқ муддатли режаларни фаол муҳокама қиляпмиз ва жараён қандай кетаётганидан мамнунмиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ миллий жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини 1/8 финалда Белгияга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • АҚШ АҚШ
Бугунги янгиликлар