«Малёрка» яримҳимоячиси Саму Кошта фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «Ан Наср» клуби португалиялик 24 ёшли футболчига жиддий қизиқмоқда. Клуб Кошта учун асосий даъвогар ҳисобланади. Уни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларда жиддий илгарилашга эришган.
Аввалроқ унга «Лейпциг» ҳам расмий таклиф билан чиққан. Бироқ Саму Кошта фаолиятини «Ан Наср»да давом эттириш вариантини маъқуллаган.
Хабар қилинишича, Саму клубни тарк этган Марцело Брозовичнинг ўрнини босиш учун асосий номзод сифатида танланган.