Бугун
8
Ўзбек

«Рома» Эндрикни ижарага олмоқчи

Футбол
15 июл, 18:26
Италия клуби ҳужум чизиғини Гарначо ёки Саммервилл билан кучайтиришни режалаштирмоқда.
«Рома» Эндрикни ижарага олмоқчи
Foto: Getty Images

«Рома» ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири сифатида Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрикни белгилади.

Goal хабарига кўра, римликлар бразилиялик футболчини ижара асосида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Бош мураббий Жан Перо Гасперини ёзда клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаган Дониел Мален учун ишончли захира вариантини истамоқда. Артём Довбик эса мутахассиснинг режаларига кирмаётгани сабабли, «Рома» Эндрик трансферига эътибор қаратган.

Қайд этилишича, Эндрик яқинда «Лион»даги ижара муддатини якунлаб, Испанияга қайтган. У Франция клубида 21 та ўйинда 8 та гол урган. «Реал» сафида эса 2024 йилдан буён 40 та учрашув ўтказиб, 7 та гол муаллифига айланган.

Манбага кўра, «Рома» Жозе Моуринионинг «Реал»даги таъсири Эндрикни Италияга кўчиб ўтишга кўндиришда муҳим омил бўлишига умид қилмоқда.

Шунингдек, Рим клуби «Вест Ҳэм» вингери Крисенсио Саммервилл трансфери борасида ҳам музокараларни жадаллаштирган. Спорт директори Тони Д'Амико футболчи вакиллари билан учрашув ўтказган.

«Рома» Саммервиллга йилига 4 миллион евродан ортиқ маош бермоқчи эмас ва унинг трансфери учун 40 миллион евродан кўпроқ таклиф юборишни режалаштирмаяпти. Шунга қарамай, дастлабки музокаралар ижобий ўтгани сабабли Италия клуби келишувга эришиш имкониятини юқори баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар