«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала Рим клуби билан шартномани узайтиргани ҳақида фикр билдирди. Томонларнинг янги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
«Ҳаммаси яна давом этишидан мамнунман. Ушбу шаҳар ва мамлакатда яна бир мавсумни ўтказишдан хурсандман. «Рома» рангларини яна бир бор ҳимоя қилиш катта шараф. Аввал айтганимдек, бу мен учун катта шараф. Бу йилни сизлар билан ўтказишдан, ҳаммани яна «Олимпико»да ва биз борадиган барча шаҳарларда кўришдан хурсандман. Айниқса, биз интизорлик билан кутган ўша ажойиб мусиқа [Чемпионлар Лигаси мадҳияси] янграганда, — дея Дибаланинг сўзларидан иқтибос келтиради «Рома» матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда.
Ўтган мавсумда Дибала барча турнирлар доирасида 26 та ўйинда иштирок этиб, учта гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.