Амстердамнинг «Аякс» клуби ҳужум чизиғини «Рома» футболчиси Артём Довбик билан кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.
Маълум қилинишича, «Аякс» ушбу трансфер ойнасида римликларга украиналик футболчини сотиб олиш бўйича расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда. Бунгача Артёмни «Женоа» ҳам ўз сафига қўшиб олишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот ўрнида, 29 ёшли ҳужумчининг «бўрилар» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфер нархи 15 миллион еврони ташкил этади.
Аввалроқ Довбик жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади