Бугун
8
Ўзбек

ЖЧ-2026. Мессининг ассистлари эвазига Аргентина Англияни мағлуб этиб, финалга йўл олди

Футбол
15 июл, 17:09
Жанубий америкаликлар 85-дақиқагача ортда бораётган баҳсда суперкамбек амалга ошириб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
ЖЧ-2026. Мессининг ассистлари эвазига Аргентина Англияни мағлуб этиб, финалга йўл олди
Foto: Getty Images
15.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Англия Англия 1 : 2 Аргентина Аргентина

Жаҳон чемпионатининг яримфинал босқичида Аргентина миллий жамоаси Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи марта мундиал финалига йўл олди.

Беллашувнинг 55-дақиқасида Энтони Гордон ҳисобни очиб, Англияни олдинга олиб чиқди. Бироқ баҳснинг сўнгги дақиқаларида Лионел Месси жамоасини қутқарувчи ролини бажарди. Аввалига у 85-дақиқада Энцо Фернандесга голли узатма бериб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай, 90+2-дақиқада Мессининг яна бир ассистидан сўнг Лаутаро Мартинес ғалаба голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Аргентина финалда аввалроқ Францияни мағлуб этган Испания миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026. Яримфинал
Англия – Аргентина 1:2

Голлар: Гордон 55 – Энцо Фернандес 85, Лаутаро Мартинес 90+2.

Англия: Пикфорд, Геҳи, Стоунз (Айван Тони, 90+6), Рис Жеймс (Даниел Бёрн, 82), Спенс (Маркус Рэшфорд, 90+6), Деклан Райс (Нико O'Райли, 83), Эллиот Андерсон, Беллингҳэм, Морган Рожерс, Энтони Гордон (Эзри Конса, 72), Ҳарри Кейн.
Аргентина: Эмилиано Мартинес, Науел Молина (Гонсало Монтел, 73), Кристиан Ромеро, Лисандро Мартинес (Николас Отаменди, 73), Николас Таляфико (Лаутаро Мартинес, 81), Энцо Фернандес, Алексис Мак Аллистер, Леандро Паредес (Николас Гонсалес, 64), Лионел Месси, Хулиан Алварес, Хулиано Симеоне (Родриго Де Паул, 72).
Огоҳлантиришлар: Эллиот Андерсон 37, Лисандро Мартинес 42, Кристиан Ромеро 51, Родриго Де Паул 90+4.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

405+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар