Live
5
Ўзбек

«Борнмут» «Реал» тарбияланувчисини сотиб олди

Футбол
15 июл, 12:10
Алваро Родригес АПЛ клубига ўтди.
«Борнмут» «Реал» тарбияланувчисини сотиб олди
Foto: Bournemouth

«Борнмут» клуби ҳужумчи Альваро Родригесни «Элче»дан трансфер қилганини расман эълон қилди.

Англия клуби уругвайлик 22 ёшли футболчи билан узоқ муддатли шартнома имзолади.

Аввалроқ ушбу трансфер «Борнмут»га 25 миллион евро ва қўшимча 5 миллион евро бонусларга тушиши хабар берилганди.

Родригеснинг собиқ клуби — «Реал» трансфер қийматининг 50 фоизини қўлга киритди. Шу билан бирга, мадридликлар ҳужумчига бўлган барча ҳуқуқлардан ҳам воз кечишди.

Ўтган мавсумда Алваро Родригес Ла Лигада 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Борнмут Борнмут
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар