Бугун
3
Ўзбек

«МЮ» Тилеманс трансферини ҳaл қилди (Романо)

Футбол
13 июл, 06:15
Манчестер клуби «Астон Вилла»га Белгия миллий жамоаси сардори учун кўрсатилган товон пулини тўлайди.
«МЮ» Тилеманс трансферини ҳaл қилди (Романо)
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Астон Вилла» яримҳимоячиси Юри Тилемансни ўз таркибга қўшиб олмоқда.

Журналист Фабрицио Романо маълум қилишича, манкунианликлар 29 ёшли ҳавбекнинг шартномасида ёзилган 41 миллион евро миқдоридаги товон пули бўйича бандни фаоллаштирган.

Шунингдек, клуб белгияликлар сардори билан шахсий битим бўйича оғзаки келишувга эришган.

Тилеманснинг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар мўлжалланганди.

Ўтган мавсумда яримҳимоячи АПЛда 25 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар