Бугун
13
Ўзбек

«Барса» тарбияланувчиси Мингеса АПЛ клубига ўтди

Футбол
10 июл, 00:00
27 ёшли ҳимоячи «Селта»ни тарк этиб, Премер-лигага йўл олди.
«Барса» тарбияланувчиси Мингеса АПЛ клубига ўтди
Foto: Crystal Palace

Оскар Мингеса фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттиради.

27 ёшли ҳимоячи «Кристал Пэлас» билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Испаниялик футболчи аввалроқ «Селта»ни эркин агент сифатида тарк этганди. У ўтган мавсумда Виго клуби сафида Ла Лигада 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Мингеса «Барселона» тарбияланувчиси саналади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар