Live
1
Ўзбек

«Кристал Пэлас» Камада билан шартномани ухзайтиради – Романо

Футбол
8 июл, 08:28
Камада «бургутлар» сафида 2024 йилнинг июлидан буён тўп тепади.
«Кристал Пэлас» Камада билан шартномани ухзайтиради – Романо
Фото: Getty Images

«Кристал Пэлас» клуби яримҳимоячи Даити Камада билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбанинг маълумотига кўра, келишувнинг барча тафсилотлари аллақачон келишиб олинган ва расмийлаштириш яқин 24 соат ичида кутилмоқда. Янги шартнома 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Япониялик 29 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етган эди. Камада «бургутлар» сафида 2024 йилнинг июлидан буён тўп тепади.

Ўтган мавсумда Камада барча турнирларда 46 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуби Конференциялар лигаси ғолибига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
Бугунги янгиликлар