«Интер»нинг собиқ дарвозабони Ян Зоммер яқин кунларда Белгиянинг «Брюгге» клуби футболчисига айланади. Бу ҳақда журналист Саша Таволери Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, 37 ёшли дарвозабон билан принципиал келишувга эришилган. Битим келгуси 48-72 соат ичида расман якунланиши кутилмоқда. Посбоннинг ўзи ҳам ушбу трансферга розилик берган.
Зоммер 2025/2026 йилги мавсум якунланганидан сўнг «Интер»ни эркин агент сифатида тарк этганди. У фаолияти давомида Мюнхеннинг «Бавария»си ва Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сида ҳам ҳаракат қилган.
Ўтган мавсумда Зоммер «Интер»нинг асосий дарвозабони сифатида Италия чемпиони бўлди ҳамда жамоаси билан Чемпионлар лигасининг 1/16 финалигача етиб борди.
Зоммер Белгия клубига ўтмоқда
Футбол
12 июл, 17:40
37 ёшли дарвозабон 48-72 соат ичида янги жамоаси билан шартнома имзолайди.
Foto: Getty Images