Бугун
3
Ўзбек

«Франция Испаниядан қўрқмайди» — Конате Ямалга жавоб қайтарди

Футбол
13 июл, 05:10
Испанлар вингери яримфинал олдидан французларни эҳтиёт бўлишга чақирганди.
«Франция Испаниядан қўрқмайди» — Конате Ямалга жавоб қайтарди
Foto: Getty Images
14.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Испания Испания

Франция миллий жамоаси ҳимоячиси Ибраҳима Конате ЖЧ-2026 яримфиналидан ўрин олган Испанияга қарши ўйин олдидан рақиб вингери Ламин Ямалнинг баёнотига муносабат билдирди.

Аввалроқ 19 ёшли испан: «Франция биздан эҳтиёт бўлиши керак. Бизда қўрқув йўқ», — деганди.

Конате эса шундай жавоб берди:

«Франция Испаниядан қўрқадими? Йўқ. Ростини айтсам, ўйин ҳақида айтилаётган гапларга эътибор қаратмаяпмиз. Биз ҳеч кимдан қўрқмаслигимиз керак. Энг муҳими, мусобақани қандай камтарлик билан бошлаган бўлсак, шу руҳни сақлаб қолиш ва айниқса ҳозир бундай гап-сўзлар тузоғига тушмасликдир.

У истаганини гапириши мумкин. Биз эса ўйинга энг яхши ҳолатда тайёрланамиз ва якунда натижа бизнинг фойдамизга ҳал бўлишига умид қиламан»,
— дея «Реал» футболчисининг сўзларини келтиради Marca.

Франция — Испания ўйини 14 июл куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар