Амман шаҳрида (Иордания) дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.
Иккинчи кунги баҳсларда ўзбекистонликлар 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
🥇 Олтин медал:
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
+90 кг: Алибек Дурдиев
-57 кг: Зуҳра Алимова
-63 кг: Паризода Йўлдошева
🥈 Кумуш медал:
-81 кг: Самандар Суннатов
-63 кг: Динора Самандарова
🥉 Бронза медал:
-70 кг: Пошшожон Жумабоева
Шу тариқа мусобақада 11 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғарган ўзбекистонлик дзюдочилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Дзюдо. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Осиё чемпионатида биринчи бўлди
Бошқа спортлар
19 июл, 11:20
Жами 20 та медал қўлга киритилди.
Foto: Olympic uz