«Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухо Атлетико»нинг қизиқиш доирасига тушган. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбага кўра, «матрасчилар» бош мураббийи Диего Симеоне уругвайлик 27 ёшли ҳимоячининг вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда.
Мадрид клуби ёзги трансфер вақтида ҳимояни кучайтирмоқчи. Араухо эса клубнинг асосий трансфер мақсадига айланиши кутилмоқда.
Футболчининг ўзи яқин орада жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.
Transfermarkt порталига кўра, Араухонинг бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.