19 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи Максимилиан Ибраҳимович Нидерландиянинг АЗ клубига кўчиб ўтди.
Афсонавий ҳужумчи Златан Ибраҳимовичнинг ўғли ҳисобланган швециялик футболчи энди ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди.
Ўтган мавсум Максимилиан Нидерландияда Амстердамнинг «Аякс» клуби сафида тўп тепганди. Кичик Ибраҳимович 4 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки ассист қайд олмади.
АЗ эса ўтган мавсум Нидерландия чемпионатида омадсиз иштирок этиб, мусобақани 7-ўринда якунлади. Шунга қарамай, жамоа Нидерландия кубогини қўлга киритди ва Европа лигаси йўлланмасига эга чиқди.