Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Фабио Капелло футбол тарихидаги буюк истеъдодлар ҳамда ЖЧ-2026 финали олдидан Ламин Ямал ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Агар Аргентина финалда ғалаба қозонса, Мессини Марадонадан устун қўйиш мумкинми?
«Бундай таққослашлар мени чарчатади. Футбол даҳолари ҳар 20 йилда бир туғилади. Мен ҳақиқий даҳоларни назарда тутяпман: Пеле, Марадона ва Месси», — деди Капелло.
– Агар Испания ғалаба қозонса, Ламин Ямал «Олтин тўп»га лойиқ бўладими?
«Унинг ёши ва истиқболини ҳисобга олсак, ҳа, деб айтган бўлардим. Аммо хулосага шошилмаслик керак. У, шубҳасиз, даҳо ва ушбу тоифадаги янги авлод вакили», — дея қўшимча қилди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финалида бугун Аргентина ва Испания миллий жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 19 июл соат 23:59да бошланади.