Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте ЖЧ-2026 ғолибига айланиш орқали тарихдан жой олди.
Мутахассис ЖЧ-2026 финалида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан иккинчи испаниялик мураббий сифатида тарихга кирди.
Бу натижага ундан аввал фақат Висенте дел Боске эришганди. У 2010 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испанияни Нидерландия устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабага олиб чиққан. Ўша баҳсдаги ягона голни 116-дақиқада Андрес Инеста киритган эди.
ЖЧ-2026 финалида эса чемпионлик голига 106-дақиқада Ферран Торрес муаллифлик қилди. Ушбу гол Испанияга ўз тарихидаги иккинчи жаҳон чемпионлигини тақдим этди.
Қайд этиш жоиз, ушбу ғалаба билан Луис де ла Фуенте Евро-2024 ва ЖЧ-2026 бош совринларини қўлга киритган мураббийлар қаторидан жой олди, Аргентина эса амалдаги жаҳон чемпиони сифатидаги мақомини топшириб, мусобақани кумуш медаллар билан якунлади.