«Фенербаҳче» клуби «Астон Вилла» ва Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Олли Уоткинсни ўз сафида кўришни истамоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Ҳозирча клублар эҳтимолий трансфер бўйича расмий музокараларни бошламаган. Футболчига АПЛнинг бошқа жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Уоткинс ўтган мавсумда барча турнирларда 55 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.
Олли 2020 йилдан буён бирмингҳэмликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.