«Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони ёзги трансферлар ойнасида жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг расмий сайтида хабар берди.
Манбага кўра, Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби иалиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб бош мураббийи Симоне Инзаги Бастонини ўз жамоасида кўришни истамоқда.
Ҳозирча «Ал Ҳилол» томонидан расмий таклиф юборилмаган. Шунингдек, саудияликлар Бастонини рўйхатдан ўтказиш учун аввал хорижлик футболчилардан бири билан хайрлашиши керак бўлади.
Аввалроқ «Барселона» ҳам Бастонига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.