«Челси» ўтган мавсумни «Барселона»да ижара асосида ўтказган «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk журналист Саймон Филлипсга таяниб хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лондон клуби 28 ёшли футболчини тўлиқ сотиб олишга тайёр эмас. «Челси» Рэшфордни фақат ижара шарти асосида ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Бу келишув амалга оширилса, клуб унга ҳафтасига тахминан 377 минг миқдорда маош тўлашга тайёр.
Ўтган мавсумда Рэшфорд барча турнирларда 49 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.