Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бруну Фернандеш жаҳон чемпионати финалида ким билан ўйнашни афзал кўришини айтди.
«Финалда ким билан ўйнашнинг аҳамияти йўқ. Аввал шу босқичгача етиб боришимиз керак. Шундан сўнг бу ҳақида ўйлаб кўрсак бўлади. Агар ҳозир танлов қилиш имкони бўлса, мен Марокашга қарши ўйнашни истардим. Чунки у ерда дўстим Мазроуи тўп тепади. Ўтган жаҳон чемпионатида уларга мағлуб бўлганмиз. Шунинг учун реванш олишни истайман», — деди Фернандеш.
Португалия миллий жамоаси мундиалда Ўзбекистон, Колумбия ва Конго ДР билан бир гуруҳдан жой олган.