Португалия миллий жамоасининг 41 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду Нигерия миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан (2:1) сўнг ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди.
«Тайёргарлик якунига етди. Энди эътиборимиз фақат мундиалга қаратилади», — дея постга изоҳ ёзган Роналду.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Португалия миллий жамоаси Колумбия, Ўзбекистон ва Конго ДР жамоаларига қарши майдонга тушади. Нуфузли турнир АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтади.