Андре Силва «Элче»дан «Порту»га текинга ўтди.
Португалиялик ҳужумчи тўққиз йилдан сўнг яна собиқ клубига қайтди.
Силва «Порту» билан 2026/27 йилги мавсум охиригача шартнома имзолади, битимни яна бир мавсумга узайтириш имконияти бор. 30 ёшли ҳужумчи 2011-2017 йиллар оралиғида ҳам шу клубда ўйнаган.
Ўтган мавсумда Андре Ла Лигада 31 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урганди.
Футболчи фаолияти давомида «Милан», «Севиля», «Лейпциг», «Реал Сосиедад» каби жамоаларда ҳам ҳаракат қилган.
Андре Силва «Порту»га қайтди
Футбол
12 июн, 12:55
30 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумни Ла Лигада ўтказганди.
Foto: Porto CF