Live
5
Ўзбек

Вадим Абрамов: «Трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни режалаштирганмиз»

Футбол
8 июл, 05:00
Самарқанд клуби 11 июл кунидан ўз қароргоҳида йиғин ўтказамиз.
Вадим Абрамов: «Трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни режалаштирганмиз»
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» жамоаси Суперлига иккинчи қисмига қўшни Қирғизистонда ҳозирлик кўрмоқда. Клуб матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Вадим Карленович билан боғланиб, тайёргарлик жараёни ҳақида қисқача суҳбатлашди.

«Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик режа асосида давом этмоқда. Иссиқкўлда кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боряпмиз. Суперлига баҳсларига оптимал спорт формасида кириб боришга ҳаракат қиламиз. Афсуски, бу ерда Қирғизистон чемпионати ўйинлари давом этаётгани боис ўртоқлик ўйини учун рақиб топишнинг ҳали имкони бўлмади. Шунга қарамай, жисмоний ҳолат ва майдонда машғулотлар ўтказиб тайёргарлик кўришда давом этяпмиз. 11 июл куни қайтиб, Самарқандда сўнгги машғулотларни ўтказамиз.

Таркибимизда кўрикда бўлган ўйинчилар бор, тез орада улар бўйича аниқ қарорга келамиз. Шунингдек, янги ўйинчилар билан музокара давом этмоқда, трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни ҳам режалаштирганмиз», - деди бош мураббий клуб матбуот хизмати билан суҳбатда.


Маълумот учун, «Динамо» жамоаси Суперлига 12-тури доирасида 18 июл куни Навоийда «Қизилқум» клуби меҳмони бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
Бугунги янгиликлар