«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Хави Симонс жамоа бош мураббийи Роберто Де Зерби фаолиятига юқори баҳо берди.
«Мураббий қандай футбол ўйнашни хоҳлаётганини аллақачон тушуниб олдим. Ростини айтсам, у келган заҳоти жамоамиз менталитетини ўзгартирди, бизга янги энергия ва ишонч бағишлади.
У ўзи ҳам менинг позициямда ўйнаган, шу сабабли мени яхши тушунади. Менга эркинлик ва ишонч берди. Ҳар бир футболчи айнан шунга муҳтож. Агар мураббий сенга ишонмаса, майдонда ўйнаш жуда қийин бўлади. Де Зерби эса илк кунданоқ бу ишончни бутун жамоага, айниқса менга бера олди», — деди Симонс.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Де Зерби жорий йилнинг март ойи охирида «Тоттенҳэм» бош мураббийи этиб тайинланган ва мураккаб вазиятга қарамай, жамоани Англия Премер-лигасида олиб қолишга муваффақ бўлган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади