Аргентина миллий жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес унинг жамоаси мундиалда финалгача осон рақибларга дуч келгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Голкипер мусобақа плей-офф иштирокчилари аргентиналиклар истакларига кўра тузилмаганини таъкидлаб, барча ўйинлар қийин ўтганини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина миллий жамоаси 19 июл куни ЖЧ-2026 финалида Испанияга қарши майдонга тушади.
«Одамлар рақибларимиз ҳақида фикр билдирди, аммо уларни биз танламадик. Мисол учун, Колумбия Португалияни ютиб қўйди, кейин эса Швейцария Колумбияни таслим этди, якунда биз Швейцария билан учрашдик. Бу оғир бўлди. Ҳар бир баҳс ўзига яраша қийин ўтди. Исталган рақиб билан ўйнаш ва вазиятга мослашиш зарур», — дея Мартинес сўзларидан иқтибос келтирди The Touchline.
Маълумот учун, 32 ёшли «Астон Вилла» дарвозабони мусобақада 7 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол қўйиб юборди ва 2 бор «қуруқ» ўйин ўтказди. Мартинес жаҳон чемпионати-2022 ғолиби ҳисобланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади