Бугун
1
Ўзбек

Фабиан Руис Испания миллий жамоаси сафидаги 50-баҳсини ўтказмоқда

Футбол
19 июл, 15:20
Яримҳимоячи юбилей ўйинигача миллий жамоа сафида ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган.
Фабиан Руис Испания миллий жамоаси сафидаги 50-баҳсини ўтказмоқда
Foto: Getty Images
19.07.2026 AET Жаҳон чемпионати Испания Испания 1 : 0 Аргентина Аргентина

Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Фабиан Руис ЖЧ-2026 финалида Аргентинага қарши баҳс орқали миллий жамоа сафидаги 50-ўйинини ўтказмоқда.

Эътиборлиси, Руис бунгача Испания миллий жамоаси сафида майдонга тушган 49 та баҳснинг бирортасида ҳам мағлубиятга учрамаган. Ушбу ўйинларда испанлар 34 та ғалаба ва 15 та дуранг қайд этган.

Бундан ташқари, Испания миллий жамоаси айни пайтда 38 баҳсдан иборат мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда.

Фабиан Руис учун юбилей баҳси нафақат шахсий тарихий маррага, балки миллий жамоанинг мағлубиятсиз сериясини сақлаб қолиш имконияти ҳам ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финалида Испания ва Аргентина миллий жамоалари АҚШнинг Ню-Жерси штатидаги «МеtLifе» стадионида жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар