Бугун
1
Ўзбек

Руни Ҳоланд билан баҳсда ютқазиб, Гудзон дарёсида викинглар каби эшкак эшди

Футбол
19 июл, 15:30
Англиялик собиқ форвард Норвегиянинг Бразилияни мағлуб этиши ортидан шарт бажарди.
Руни Ҳоланд билан баҳсда ютқазиб, Гудзон дарёсида викинглар каби эшкак эшди
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Норвегия форварди Эрлинг Ҳоланд билан баҳсда ютқазгач, Ню-Йорк штатидаги Гудзон дарёсини эшкак эшиб кесиб ўтди.

Викинглар 2026 йилги мундиалда Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чоракфиналга чиққанидан кейин Уэйн берган ваъдасини бажарди. Яъни собиқ футболчи Норвегия «пентакампеонлар» устидан ғалаба қозонса, Эрлингнинг шартини бажаришини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида Норвегия мухлисларининг «викингларча эшкак эшиш» флешмоби оммалашди.

Ҳоланднинг жамоаси чоракфиналда Англияга 1:2 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этди.

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар