Иордания пойтахти Амман шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон ёшлар жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Медал соҳиблари:
🥇 Олтин:
-90 кг – Беҳрузбек Рустамбоев
+100 кг – Фазлиддин Рафиков
-70 кг – Дурдона Турсунова
+78 кг – Зарина Бобоназарова
🥈 Кумуш:
-100 кг – Муҳаммадали Садуллаев
🥉 Бронза:
-81 кг – Камронбек Қодиров
-78 кг – Шоира Аминова
Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпионатини 7 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медали билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Қайд этиш жоиз, аввалроқ Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси ҳам Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганди. Шу тариқа, мамлакатимиз дзюдочилари қитъа биринчилигида ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар ўртасида тенгсиз эканини намойиш этди.