«Тоттенҳэм» дарвозабони Гулелмо Викарио ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, италиялик посбон «Тоттенҳэм»нинг мавсумолди йиғинига жалб қилинмаган. Бунга сабаб сифатида унинг ушбу ёзда жамоани тарк этиши деярли аниқ экани кўрсатилмоқда.
Романо таъкидлашича, клуб Викарионинг яқин вақт ичида трансфер қилинишини кутмоқда. Бироқ унинг қайси жамоага ўтиши борасида ҳозирча маълумот берилмаган.