Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Унинг ёзишига кўра, бирмингҳемликлар устози Унаи Эмери футболчи билан «Вилярреал»даги даврдан яхши таниш ва ҳужумчини ўз таркибида кўришни истамоқда.
Таъкидланишича, Жексоннинг маоши «Астон Вилла» учун жуда юқори, «Челси»нинг трансфер бўйича талаби - ошириб юборилган деб баҳоланмоқда.
Жексон 2023 йилдан буён Лондон жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Умумий ҳисобда 81 та ўйинда майдонга тушган Николас 30 та гол урди ва 12 та голли узатма етказиб берди. Унинг амалдаги шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган, трансфер нархи эса 40 миллион еврога баҳоланмоқда.