Бугун
35
Ўзбек

«Рома» Дисаси трансферига жиддий киришган

Футбол
22 июл, 01:00
Рим клуби Лондонликларга ҳимоячи трансфери бўйича сўров юборишга ҳам улгурди.
«Рома» Дисаси трансферига жиддий киришган
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Foot Mercato хабар берди.

Рим жамоаси марказий ҳимоячи Аксел Дисаси трансфери бўйича «Челси»га расмий сўров юборган.

28 ёшли футболчи январ ойида ижара ҳуқуқи асосида «Вест Ҳэм»га ўтганди.

Манбанинг маълумотларига кўра, марказий ҳимоячи «Стэмфорд Бриж»ни бутунлай тарк этиши ва фаолиятини «Рома»да давом эттириши мумкин.

А Серия клуби футболчи вакиллари билан ҳам алоқа ўрнатган. «Челси» Дисаси трансферидан 20 миллион евро ишлаб олмоқчи. Аввалроқ Дисаси Лондон клуби шу ёз хайрлашишни ният қилган футболчиларидан иборат рўйхатга тушиб қолганди.

Францияликнинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Тransfermarkt портали ҳимоячининг актуал трансфер нарзини 15 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар