Бу ҳақда Le Journal du Real хабар берди.
«Манчестер Сити» фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттиришни кўзлаётган Родрини ўз таркибида олиб қолишга уринмайди.
«Қаймоқрагнлилар» 30 ёшли яримҳимоячи учун курашга қўшилди. Мадрид клуби раҳбариятидагилар Флорентино Пересни жаҳон чемпиони трансфери юзасидан позициясини қайта кўриб чиқишга кўндира олишган.
Манбанинг хабарига кўра, «шаҳарликлар» раҳбарияти испанияликнинг трансферига қаршилик қилмайди. Инглиз клубидагилар футболчи ўз кучини «Реал»да синаб кўрмоқчи эканлигини яхши билишади ва унга бўлган ҳурмат ва миннатдорчилик туйғулари туфайли ҳам Родрининг режаларига тўсқинлик қилишмайди.
Норасмий маълумотларга кўра, «Реал» Родри билан келишувга яқин турибди, аммо ҳозирча «Манчестер Сити»га трансфер бўйича расмий таклиф юбормаган.