Бугун
35
Ўзбек

Расман: Морган Рожерс — «Челси» футболчиси

Футбол
22 июл, 01:44
Футбол тарихидаги энг қиммат трансферлардан бири амалга ошди.
Расман: Морган Рожерс — «Челси» футболчиси
Фото: Getty Images

Бу ҳақда «Челси» ўзининг расмий сайти орқали хабар берди.

23 ёшли Морган Рожерс лондонликлар билан 2033 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Шартноманинг бошқа шартлари ҳозирча очиқланмаяпти.

Аввалроқ ОАВ Лондон клуби Рожерс учун «Астон Вилла»га £ 117 млн (137 млн евро) тўлаб бериши маълум қилинганди.

Transfermarkt порталининг хабарига кўра, хавбекнинг хариди «Челси» тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Бунгача рекорд Энцо Фернандесга тегишли бўлиб, аргентиналик Лондонга 121 млн евро эвазига кўчиб ўтганди.

Ўтган мавсум Рожерс «Астон Вилла» сафида умумий ҳисобда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 12 та голли узатма етказиб берди.

Transfermarkt портали Морганнинг актуал трансфер нархини 90 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар