Бугун
35
Ўзбек

Аргентина миллий жамоаси Паредеснинг жиддий жароҳатини яширган

Футбол
22 июл, 03:20
Яримҳимоячи мундиалда жиддий жароҳат билан ўйнаган.
Аргентина миллий жамоаси Паредеснинг жиддий жароҳатини яширган
Фото: Getty Images

Бу ҳақда журналист Мартин Аревало хабар берди.

Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси Леандро Паредес жаҳон чемпионатида жиддий жароҳат билан ҳаракат қилган.

32 ёшли футболчи мундиалда дарз кетган қовурға суяги билан учта ўйин ўтказган.

Манбанинг хабар беришича, жароҳат сабаб хавбек ҳаттоки нафас олиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келган. Рақиблар муаммо ҳақида билмаслиги ва ўйинчини атайлаб сафдан чиқармаслиги учун жароҳат жаҳон чемпионати охиригача сир сақланди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина миллий жамоаси жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда Испанияга минимал ҳисобда ютқазиб қўйди. Финалда Паредес 75 дақиқа ўйнади ва кейин захирага олинди. Умумий ҳисобда «Бока» вакили ЖЧ-2026да 7 та ўйинда майдонга тушди.

Бугунги янгиликлар