Бугун
35
Ўзбек

Фабрицио Романо: Ван Боммел — Белгия миллий жамоаси янги бош мураббийи

Футбол
22 июл, 03:44
Нидерландиялик собиқ футболчи Белгия миллий жамоаси бошқарувини ўз қўлига олади.
Фабрицио Романо: Ван Боммел — Белгия миллий жамоаси янги бош мураббийи
Фото: Getty Images

Бу ҳақда машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Нидерландиялик собиқ яримҳимоячи Марк ван Боммел Белгия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб боради.

Инсайдернинг хабарига кўра, Маркнинг бош мураббий этиб тайинланиши тўлиқ ҳал бўлиб бўлган. Томонлар ҳужжатларни имзоласа етарли. Келишув 2028 йилгача мўлжалланган бўлади.

Аввалроқ Белгия футбол федерацияси (RBFA) ўзининг расмий сайти орқали миллий жамоа бош мураббийи Руди Гарсия билан 2026 йил 31 июлда тугайдиган шартномани узайтирмаслигини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати-2026да Белгия миллий жамоаси 1/4 финалда бўлажак чемпион Испанияга имкониятни бой берди (1:2).

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар