Лионел Месси жаҳон чемпионати-2026 финалида одатдагидек ўйин ўтказа олмади, чунки Испания миллий жамоаси уни ўйиндан бутунлай узиб қўя олди. Бу фикрни Германия миллий жамоаси ва «Бавария» клуби собиқ ҳимоячиси Лотар Маттеус билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Аргентина ғалаба қозонишга лойиқ эмас эди, чунки испанлар рақибдан анча кучлироқ кўринди.
«Месси финалда ўз сояси каби эди. Аммо бу, албатта, Испания миллий жамоасининг ўйини билан боғлиқ», - дея фахрийнинг сўзларидан иқтибос келтирди Bild.
Маълумот учун, мусобақа яримфиналига қадар Месси кетма-кет ҳар ўйинда гол урди. Инглизлар билан кечган баҳсда у шерикларига иккита голли узатма етказиб берди ва фақат финалда бирорта ҳам самарали ҳаракат амалга ошира олмади.