Бугун
35
Ўзбек

41 ёшли Очоа фаолиятини якунлашини эълон қилди

Футбол
22 июл, 02:14
Мексика футболи тарихидаги энг кучли дарвозабонлардан бири фаолиятини якунлашини маълум қилди.
41 ёшли Очоа фаолиятини якунлашини эълон қилди
Фото: Getty Images

Фаолиятини якунлашини маълум қилган 41 ёшли мексикалик дарвозабон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди. Шундай қилиб, Гилермо Очоа 22 йиллик фаолиятига якун ясамоқда.

«Орзу мени қанчалик узоққа олиб бориши мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмасдим. Бугун мен фақат фахр билан ортга қараб айтишим мумкин: Оиламга раҳмат. Жамоадошларимга раҳмат. Фаолиятимнинг ҳар бир босқичида мен билан бирга бўлган ҳар бир мухлисга раҳмат. Мен миллионлаб одамларнинг муҳаббатини ва Мексика учун ҳамма нарсани қурбон қилганимга бўлган ишончни олиб кетяпман. Биз бошдан кечирган нарсаларни ҳеч ким биздан тортиб ололмайди. Барчангиздан чин қалбимдан миннатдорман!», - деб ёзди Очоа ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Клублар миқёсида Очоа 2005 йилда «Clausura» турнирида «Америка» билан чемпионликни қўлга киритди ва Белгиянинг «Standard» клуби сафида мамлакат кубоги соҳибига айланди.

Халқаро миқёсда эса дарвозабон Мексикага олти бор КОНКАКАФ олтин кубогини қўлга киритишда ёрдам берди ва Токио-2020 Олимпиадаси бронза медаллари соҳибига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мексика Мексика
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар