Журналист ва телебошловчи Пирс Морган Англия миллий жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ўйини борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Томас Тухел шогирдлари яримфиналда Аргентинага имкониятни бой берди (1:2), кейин эса учинчи ўрин учун баҳсда Францияни мағлуб этди – 6:4.
«Англиянинг бу жамоаси билан фахрланаман. Жамоа финалга чиқишига 5 дақиқа қолган эди, Мексикага қарши ўйинда қаҳрамонлик кўрсатиб, Францияни мағлубиятга учратиб ва 1966 йилдан буён энг яхши натижани қайд этиб, мен кўрган инглиз жамоалари ичидаги энг яхшиси бўлишди.
Тухел жамоаси манзилига бўлаётган танқидлар ҳаддан зиёд кўп. Биз Еврода зафар қучамиз», – деб ёзди Морган ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, мундиал бронза медалларига эга чиққан инглизлар 1966 йилдан буён энг яхши натижасини қайд этди.