Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Англиялик марказий ҳимоячи Жон Стоунс «Манчестер Сити» билан хайрлашгач, ҳозирда эркин агент ҳисобланади ва у фаолиятини бошқа бир инглиз клубида давом эттириши мумкин.
Манбанинг маълумотига кўра, 32 ёшли футболчи хизматларига Лондоннинг «Челси» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Аристократлар» янги мавсум олдидан таркибини тажрибали футболчилар билан бойитмоқчи.
Стоунс Англия миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионати-2026да иштирок этди. Британияликлар Шимолий Америкада ўтган мундиалда бронза медалларини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Англия премер-лигасининг аввалги мавсумида ҳимоячи 9 ўйинда майдонга тушган.