Суперлига 13-тури доирасидаги «Сурхон» - «Динамо» (1:2) ўйинидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов эришилган қийин ғалаба ҳақида фикрини билдирди.
«Сурхон» жамоасини ўйинни назорат қилишни яхши кўрадиган жамоа сифатида билардик. Тезкор гол урдик, аммо четлатишдан кейин рақиб ўйинни назорат қилди. Йигитларга ғалаба учун алоҳида раҳмат, мухлисларга ҳам қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдираман. Аслида биринчи бўлимдаёқ қатор ҳужумлар билан ўйин тақдирини ҳал қилиш имкониятига эга эдик. Якунда эса оғир ўйинда 3 очкони қўлга киритдик.
Раул Жепаров ёмон ўйнамади, аммо четлатишдан кейин уни тажрибалироқ футболчига алмаштирдик.
Суперлигада кетма-кет 3-ғалаба? Мавсум бошида кўп очко йўқотдик, энди эса ўрнини тўлдиришимиз керак.
Азизбек Амоновнинг жароҳати? У «Қизилқум» билан ўйинда жароҳат олди. Фикримча, у бир ойларга сафдан чиқди.
«Қўқон-1912»ни мағлуб этсак юқори ўринларга чиқамиз? Ўзи нечта тур қолди яна? Ҳаммасини ютсак чемпион бўламиз. Бундай гапларни четга суриб, ўйиндан ўйинга тайёрланиш ва очколарни ишлаш керак. Ҳамма ўйин жуда оғир ўтмоқда.
Ўрозов? Жаҳонгир масаласида кутяпмиз, қандай келишишади, кўрамиз. Ҳозир тўп «Рубин» томонида дейишим мумкин. Ўйинчи билан қандай келишишади, кўрамиз. Келишишса, у ўтади, акс ҳолда бизда қолади.
Молиявий ҳолат ўзгарганми? Менимча, ҳамма бу ҳақда гапиряпти, бизда ҳаммаси ўшандек.
Ҳожимирзаевнинг дубли? Мавсум олдидан деярли 6 футболчимиз миллий жамоаларда эди. Эҳтимол, якунда унинг миллий жамоа рўйхатидан ўрин олмагани руҳий таъсирини ўтказгандир. Анвар жаҳон чемпионатига бора олмаганига тўғри реакция қиляпти ва муносиб ўйнаяпти, унинг учун хурсандман», - деди Вадим Карленович матбуот анжуманида.
«Ўрозов трансфери бўйича кутяпмиз» — Абрамов ғалаба, четлатиш, Амоновнинг жароҳати ва Ҳожимирзаев ҳақида
Футбол
23 июл, 15:14
«Динамо» бош мураббийи «Сурхон»га қарши баҳсдан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Фото: Динамо ПФК
23.07.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Сурхон
1
:
2
Динамо