«Сурхон» клуби кетма-кет иккита уй ўйинини рақиб майдонида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Суперлига 13-туридан ўрин олган «Сурхон» — «Динамо» учрашувига мезбонлик қилиши лозим бўлган стадион «Сурхон» клуби томонидан Суперлига регламенти бўйича ўз вақтида тақдим этилмаганидан келиб чиқиб, Самарқанддаги «Динамо» стадионига кўчирилганди. Ваҳоланки, «Сурхон» клуби бунга қадар Термизда рақибларини қабул қила олмаслиги юзасидан Лигага расмий мурожаат йўллаганди.
Мазкур ҳолат «Сурхон»нинг қаторасига иккинчи уй учрашуви масаласида ҳам такрорланди. Суперлига 16-туридан ўрин олган «Сурхон» — «Навбаҳор» учрашуви санасига аллақачон 20 кундан кам вақт қолган бўлса-да, «Сурхон» ҳозирга қадар ўз уй ўйинларини ўтказиши лозим бўлган стадион номини Лигага тақдим этмади. Шу ҳолат ҳамда Намангандаги стадион мавсумга тайёр эканлигидан келиб чиқиб, Лига «Сурхон» — «Навбаҳор» учрашувини рақиб майдонида ўтказиш бўйича қарор қабул қилишга мажбур бўлди.
Маълумот учун, аввалроқ Термиздаги стадион нима сабабдан бундай ҳолатга келганлиги Лига томонидан алоҳида ўрганилиши маълум қилинганди. Айни вақтда Лиганинг стадионлар бўйича тегишли мутахассислари Термизда бўлиб турибди. Ишчи гуруҳ хулосаси бўйича кейинроқ расмий маълумот тақдим этилади», — дейилади ПФЛ хабарида.
«Сурхон» — «Навбаҳор» ўйини Наманганда ўтказилади
Футбол
22 июл, 07:20
Бунгача Термиз клубининг «Динамо»га қарши уй ўйини ҳам меҳмон жамоа стадионида ўтказилиши хабар қилинганди.
Foto: FC Navbahor
07.08.2026, 11:00
Ўзбекистон Суперлигаси
Сурхон
-
:
-
Навбаҳор