Намангандаги «Марказий» стадионни Суперлига талабларига мослаштириш ишлари якунига етди. Эндиликда «Навбаҳор» август ойидан бошлаб уй учрашувларини ўз шаҳрида ўтказиш имкониятига эга бўлади, деб хабар беради ПФЛ матбуот хизмати.
«Бунга қадар Тeмур Кападзе шогирдлари уй учрашувларини Тошкентдаги «Олимпия» стадионида ўтказиб келаётганди. Мавсум стартидан бошлаб «Навбаҳор» Суперлига доирасидаги беш учрашувни Олимпияда ўтказиб, умумий ҳисобда 7 очко жамғаришга эришди. Мазкур стадиондаги ҳисоб бўйича олтинчи ўйин 23 июл куни «Қизилқум»га қарши ўтиши режалаштирилган.
4 июл куни Лига мутахассислари Наманганда бўлиб, стадионда амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча ишларни белгилаб берганди. 20 июл куни «Марказий» стадион қайта мониторингдан ўтказилди ва у расмий учрашувларни қабул қилиш учун тайёр деб топилди. Шундан келиб чиқиб, 2 август санасига режалаштирилган «Навбаҳор» — «Хоразм» учрашуви билан наманганликлар ўз стадионига қайтиш имкониятига эга бўлди.
Маълумот учун, айни вақтда «Марказий» стадионда кабеллаштириш ишлари давом этмоқда. Тез орада Намангандаги стадион мазкур масалада водийда «Истиқлол»дан кейин кабеллаштирилган иккинчи стадионга айланиши кутилмоқда.
Изоҳ. «Марказий» стадион чими тўлиқ янгиланган. Бироқ иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, унда сентябр ойи якунига қадар, яъни, майса ўзини тўлиқ тиклаб олгунигача айрим муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Бундай ҳолат аввалроқ «Бобур арена» стадиони чими билан ҳам кузатилган бўлиб, кейинчалик иссиқ ҳаво массаси чекиниб бориши ҳамда мунтазам парвариш натижасида майса ўзини тўлиқ тиклаб олганди», — дейилади хабарда.
«Навбаҳор» август ойидан Намангандаги «Марказий» стадионга қайтади
Футбол
22 июл, 05:00
Чими янгиланган стадиондаги илк ўйин 2 август куни бўлиб ўтади.
«Навбаҳор» август ойидан Намангандаги «Марказий» стадионга қайтади
02.08.2026, 11:00
Ўзбекистон Суперлигаси
Навбаҳор
-
:
-
Хоразм