Бугун
1
Ўзбек

«Сурхон» Даврон Мергановнинг ҳолати ҳақида расмий маълумот берди

Футбол
19 июл, 08:55
Кипер «Андижон»га қарши баҳсда жароҳат олганди.
«Сурхон» Даврон Мергановнинг ҳолати ҳақида расмий маълумот берди
Фото: Сурхон ПФК
18.07.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Андижон Андижон 1 : 2 Сурхон Сурхон

Суперлига 12-туридан ўрин олган «Андижон» – «Сурхон» (1:2) учрашувининг 5-дақиқасида термизликлар дарвозабони Даврон Мерганов тўп учун кечган ҳаво яккакураши вақтида бош қисмидан жароҳат олганди. Натижада у тиббий ёрдам кўрсатилгач майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

«Сурхон» жамоаси шифокори Бахтиёр Мирсагатов маълум қилишича, учрашувдан сўнг футболчи шифокорлар томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўтказилган текширувлар натижасида Даврон Мергановда бош чайқалиши (мия чайқалиши) ҳолати аниқланган.

«Айни вақтда футболчининг умумий аҳволи барқарор ва қониқарли. У шифокорлар назорати остида бўлиб, зарур даволаниш ҳамда тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Ҳозирча унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий хавотир уйғотадиган ҳолат кузатилмаяпти», - дейилади клуб хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
  • Сурхон Сурхон
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар