Live
8
Ўзбек

«Шалке» Линдстрём трансферини якунлаш арафасида

Футбол
29 июл, 13:35
Даниялик яримҳимоячи Гелсенкирхен клубига ижара асосида ўтиши кутилмоқда.
«Шалке» Линдстрём трансферини якунлаш арафасида
Foto: Getty Images

«Шалке» «Наполи» яримҳимоячиси Еспер Линдстрём трансферини якунлашга яқин турибди.

Sky Sport хабарига кўра, клублар ўртасидаги музокаралар илғор босқичга етган. 26 ёшли даниялик футболчи Гелсенкирхен клубига ижара асосида қўшилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, аввалроқ томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар сабаб трансфер хавф остида қолган эди. Бироқ Линдстрём аллақачон «Шалке» билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришган ва фаолиятини айнан ушбу клубда давом эттиришни истамоқда. У бош мураббий Мирон Мусличнинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади.

Маълумот учун, Еспер Линдстрём 2023 йилда Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубидан «Наполи»га 30 миллион евро эвазига ўтган. Ўтган мавсумни у ижара асосида «Волфcбург» сафида ўтказиб, 15 та учрашувда майдонга тушган. Тransfermarkt футболчини 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Schalke 04 Schalke 04
Бугунги янгиликлар