Ферран Торрес ёзги трансферлар ойнасида «Барселона»ни тарк этиши мумкин.
Sport нашри хабарига кўра, каталонияликлар футболчига янги шартнома таклиф қилади, бироқ унда маош оширилмайди. Агар испаниялик ҳужумчи бу таклифни рад этса, клуб унинг трансфери бўйича музокараларни бошлашга тайёр.
Манбага кўра, «Барселона» 26 ёшли футболчи учун 55 миллион евро талаб қилмоқда.
Қайд этилишича, Ферран трансферга рози бўлса, «ПСЖ» Рандал Коло-Муанининг кетишидан сўнг расмий ҳаракатни бошлайди.
Маълумот учун, Торрес 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испания миллий жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилиб, Аргентинага қарши баҳс қаҳрамонига айланганди.