Бугун
11
Ўзбек

«Сити» «Реал»га Родрининг нархини маълум қилди

Футбол
31 июл, 04:16
Мадрид клуби «шаҳарликлар» билан испаниялик яримҳимоячи трансфери бўйича музокараларга киришди.
«Сити» «Реал»га Родрининг нархини маълум қилди
Фoтo: Gettyimages

Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар берди.

Мадриднинг «Реал» клуби "Манчестер Сити" билан ярим ҳимоячи Родрининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Клублар шартнома шартларини тўғридан-тўғри муҳокама қилишни бошладилар. Sky Sport журналисти Патрик Бергернинг сўзларига кўра, «шаҳарликлар» 30 ёшли футболчи учун 75 миллион евро талаб қилмоқда. «Қаймоқранглилар» 50 миллиондан ортиқ тўлашга тайёр, аммо инглиз гранди сўрови уларни қанчалик қаноатлантириши ҳозирча номаълум. Музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун, Родрининг ўзи фаолиятини «Реал»да давом эттириш ниятида. Футболчи «ПСЖ»нинг шартнома бўйича расмий таклифини ҳам рад этишга улгурди.

Transfermarkt портали испанияликнинг актуал трансфер нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда. Амалдаги жаҳон чемпионлари сардорининг «Манчестер Сити» билан шартномаси келаси йилнинг ёзида тугайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар