Бугун
11
Ўзбек

«Нюкасл» янги мураббий учун катта миқдорда пул тўлаб беради

Футбол
31 июл, 01:42
Маттиас Яйссле инглиз клубида Эдди Ҳаунинг ўрнини эгаллайди.
«Нюкасл» янги мураббий учун катта миқдорда пул тўлаб беради
Фoтo: Gettyimages

Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

«Нюкасл» Маттиас Яйслени бош мураббий этиб тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳозирда «Ал Аҳли»да ишлаётган 38 ёшли мутахассис ўз лавозимини тарк этишга қарор қилган Эдди Ҳау ўрнини эгаллайди.

Инсайдернинг сўзларига кўра, «Нюкасл» Саудия Арабистони клубига немис мураббийи учун 11 миллион евро миқдорида товон пули тўлайди.

Маълумот учун, Маттиас Яйсле инглиз клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Шанба куни мураббий Англияга учиб боради ва янги лавозимда тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, «Нюкасл» Англия Премер-лигаси ўтган мавсумида 12-ўринни эгаллади. Эдди Ҳау жамоани 2021 йилнинг ноябридан буён бошқармоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар