Бугун
11
Ўзбек

Шесни нима сабабдан «Барселона»да қолганини тушунтириб берди

Футбол
31 июл, 00:29
Каталония клуби дарвозабони бундай қарорга келишига таъсир қилган омиллар ҳақида гапирди.
Шесни нима сабабдан «Барселона»да қолганини тушунтириб берди
Фoтo: Gettyimages

«Барселона» дарвозабони Войцех Шченсни нима сабабдан клубда қолишга қарор қилганини айтиб берди.

Полшалик кипер ўтган мавсумда майдонга кам тушган бўлса-да, «кўк-анорранглилар» сафидаги фаолиятини давом эттириш истагини билдирди.

«Мени қолишга ким кўндирди? Ўзим ва Ҳанси [Флик]. Бироқ, агар энди уддалай олмаслигимни ҳис қилганимда, қолмасдим – ҳеч ким мени кўндира олмасди. Мен ҳали ҳам ўзимни юқори савияда ўйнашга тайёр ҳис қиляпман. Ўйлайманки, тажрибам жамоага фойдали бўлиши мумкин. Умуман олганда, фойда келтира олар эканман, қолганимдан хурсандман», – дея 36 ёшли дарвозабоннинг сўзларидан иқтибос келтиради BarcaTimes.

Маълумот учун, Войцех Шченснининг «Барселона» билан шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар